Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Қува туманида 4 та тажриба асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, кичик бизнесга жалб қилиш бўйича Қува тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Закировнинг МУРОЖААТИ
2024-09-23 16:02:22 124
Ассалому алайкум, Тумандошлар!
Мухтарам Юртбошимиз томонидан яратиб берилган 4 та тажриба, яъни Сайхунобод, Зарбдор, Уйчи ва Ғиждувон тажрибалари янги иш ўринларини ташкил қилиш, аҳоли даромадини ошириш, томорқадан самарали фойдаланиш, маҳаллаларда драйвер лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва саноатни ривожлантиришда дасутри амал бўлиб хизмат қилмоқда.
Жорий йил мобайнида “Сайхунобод тажрибаси” асосида 65 та маҳаллаларда жами 1 114 та микролойиҳалар (қиймати 46 млрд 183 млн.сўм) амалга оширишни режалаштирган эдик.
Амалда ўтган давр мобайнида 1 430 та лойиҳалар (қиймати 47 млрд 68 млн.сўм) ишга тушурилди (128 %) ва бунинг натижасида 2 987 нафар аҳоли бандлиги таъминланди.
Шундан сентябр ойида 195 та лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган бўлиб, амалда 199 та лойиҳалар (қиймати 5 млрд 397 млн.сўм) ишга тушурилди (102 %).
“Зарбдор тажрибаси” асосида 14 та маҳаллаларда саноат, савдо, хизмат ва замонавий агротехнологиялар соҳасида жами 21 та лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилган. Яратиладиган иш ўринлари сони 820 та.
Топшириққа асосан қиймати 79,8 млрд.сўмлик 21 та лойиҳалар шакиллантирилди. Иш ўринлари сони - 820 та.
Амалда бугунги кун холатига 14 та лойиҳалар (қиймати 48,2 млрд.сўм) ишга тушурилиб, 420 та иш ўринлари яратилди.
Қува туманида “Ғиждувон тажрибаси” асосида 14 та маҳаллаларда “тепага ўсадиган” (вертикал) саноат бинолари ташкил қилиш, бино ва иншоотларларга эҳтиёжи юқори бўлган тадбиркорлар ишлаб чиқариш қувватларини кўчириш бўйича жами 150 та лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилган. Яратиладиган иш ўринлари сони 1170 та.
Топшириққа асосан 24 та лойиҳалар шакиллантирилди. Иш ўринлари сони - 745 та. Амалда бугунги кун холатига 5 та лойиҳалар ишга тушурилган. Иш ўринлари сони - 204 та.
Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича “Уйчи тажрибаси” асосида июль-декабр (2-ярим йиллик) ойлари мобайнида банк мижозлари билан 19 та учрашувлар ўтказиш ва бунинг натижасида 1 832 та иш ўринлари яратиш белгиланган. Амалда бугунги кун холатига банклар томонидан 9 та учрашувлар ўтказилиб, 1076 та иш ўриналри яратилди (59%).
Жумладан, сентябр ойида 1 та учрашув ташкил этилиб, 326 та иш ўринлари яратилди.