Font size Colour Picture

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

News subscription


On the site now 24 Users Statistics phone helpline


Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур

×

 2024-09-28 13:06:27    43

Download pdf
Print out


Кураш – халқаро спорт тури! Бу сўз замирида қанчадан-қанча меҳнат, машаққат ҳамда узоқ тарихимиз мавжуд. Ушбу спорт тури ўзбек халқи билан бирга туғилиб, у билан бирга яшаб келмоқда, десак муболаға бўлмайди.

 

Қува туманида беш ташаббус доирасида спортнинг кураш тури бўйича ўтказилган Прокурор кубогининг туман босқичи ҳам бўлғуси чемпионлар камолоти йўлида қўйилган муҳим қадам бўлди.

 

Ёшларни оммавий спорт мусобоқаларига жалб этиш, ёшлар қалбида миллий спорт турига бўлган қизиқишини ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур мусобоқада тумандаги ёш спортчилар билан бир қаторда хаваскор спортчи ёшлар ўзаро беллашдилар.

 

Турли вазн тоифаларида ғолиблик учун олиб борилган муросасиз курашлардан сўнг ғолиблар аниқланиб, туман прокуратурасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.