Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 9 Users Statistics phone helpline


Халқ депутатлари Қува тумани Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси ўтказилди

×

 2024-11-08 13:07:35    46

Download pdf
Print out


Халқ депутатлари Қува тумани Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси ўтказилди

 

Бугун еттинчи чақириқ Халқ депутатлари Қува тумани Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Қўлдашев Бурхонжон Худойбердиевич иштирок этди.

 

Сессия ишида дастлаб, туман сайлов комиссияси раиси Ахроржон Сиддиқовнинг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.

 

Шунингдек, сессияда депутатлар партия гуруҳлари рўйхатга олиниб, туман кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

 

Сессияда вилоят ҳокимининг Қува тумани ҳокимини тайинлаш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.

 

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Қўлдашев Бурхонжон Худойбердиевич Қува тумани ҳокимини тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарорини ўқиб эшиттирди.

 

Қува тумани ҳокими лавозимига номзод Умаров Халимжон Комилович томонидан ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастури тақдимот қилинди.

 

Номзод бўйича депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

 

Депутатлар томонидан Қува тумани ҳокими лавозимига Умаров Халимжон Комилович номзоди тасдиқланди.