Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Жорий йилнинг 21 январ куни Телеграм ижтимоий тармоѓининг “@SizdanTelegram” ижтимоий тармоғи орқали эълон қилинган “Мажбурий меҳнатга қарши чиққан ходим туман раҳбарлари томонидан ҳақоратланди” мавзусидаги мақола юзасидан
2020-01-21 17:03:02 723
Жорий йилнинг 21 январ куни Телеграм ижтимоий тармоѓининг “@SizdanTelegram” ижтимоий тармоғи орқали эълон қилинган “Мажбурий меҳнатга қарши чиққан ходим туман раҳбарлари томонидан ҳақоратланди” мавзусидаги мақола юзасидан ўтказилган ўрганиш ва суриштирувлар натижасида қуйидагилар аниқланди.
Қува туманида 2019 йилнинг 12 декабр куни “Усмонхожи” фермер хўжалигида қишлоқ хўжалигида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш юзасидан пол олиш ва шўр ювиш бўйича семинар ўтказилган.
Мазкур семинарда туман мелиорация бўлими ҳодимлари томонидан фермер хўжаликларида шўр ювиш ва пол олиш ишлари бўйича кўрсатмалар амалда тадбиқ қилинган.
Туман мелиорация бўлими бошлиғи А.Усмонов билан суҳбатлашилганда пол олиш ва шўр ювиш семинарига тайёргарлик ишлари оммавий хашар йўли билан амалга оширилганлиги, дала четларини тозалаш фермер хўжалиги ишчилари томонидан амалга оширилганлиги ҳамда бу борада туман раҳбарлари билан хеч қандай тортишувлар юзага келмаганлиги, фақатгина семинарни ўтказиш давомида юзага келган камчиликлар бўйича эътироз билдирганлиги лекин хеч қандой хақоратомуз сўзларни ишлатмаганлигини таъкидлади.
Ўрганиш ва суриштирувлар давомида туман мелиорация бўлими ҳодимларидан Ҳакимов Ўлмасбек ҳамда Исмоилов Оллаёрлар билан суҳбатлашилганда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари томонидан хеч қандай мажбурий меҳнатга жалб этилмаганлиги ва ҳақоратомуз сўзлар билан сўкмаганлигини айтиб ўтдилар.
Қува туман ҳокимлиги
Ахборот ҳизмати