Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 13 Users Statistics phone helpline


“ЯНГИ АСР” КЎЧАСИГА ҲАМ ИЧИМЛИК СУВИ ТОРТИЛАДИ

×

 2020-01-23 16:35:42    808

Download pdf
Print out


Қува туманида 2019 йил давомида аҳолининг турмуш даражасини ошириш, уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида кўплаб қурилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.

 Ҳусусан биргина Хонабод қишлоғида ўтган 2019 йил давомида 188 та якка тартибдаги уй-жойлар таъмирланди, 3,3 км ички йўлларни асфальтлаштириш ва 3,5 км ички йўлларни шағаллаштириш ишлари амалга оширилди. Ҳудудда электр тармоғини яхшилаш мақсадида 1 та ТП ва 47 дона таянч устунлар ўрнатилиб, 1,4 км электр тармоқлари таъмирланди, 6,1 км электр тармоғи тортилиб, 86 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Шунингдек ҳуддудаги аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 2,0 км янги сув тармоғи тортилиб, 1 дона сув минораси таъмирланди ва 1 дона сув насоси ўрнатилди.

 Бундан ташқари ҳудуддаги 13-умумий ўрта таълим мактаби, 16-сонли мактабгача таълим муассасаси, Хонабод қишлоқ врачлик пункити бинолари жорий таъмирланиб, иситиш қозонхоналари ўрнатилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 ташаббус доирасида ҳудуддаги қаровсиз ҳолга келиб қолган қарийб 1,2 гектар майдонда 2 та сунъий қопламали футбол майдончаси, кутубхона, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида чевархона, хаммом, тиббий диагностика маркази, ёпиқ спорт зал ҳамда тўйхона, китоб дўкони, маиший ҳизмат ҳамда савдо дўконлари қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 22 январ куни “Kun.uz” ижтимоий тармоғи ҳамда телеграм ижтимоий тармоқларида кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган “Фарғонанинг Янги асрида аёллар велосипедда сув ташийди” мавзусидаги мақола юзасидан туман ҳокими Равшанбек Курбонов бошчилигида масъул раҳбарлар Хонабод МФЙ аҳолиси билан учрашдилар.

 Учрашув давомида туман ҳокими ҳудудда амалга оширилаётган ишлар ва жорий йилда қилиниши режалаштирилган вазифалар ҳақида суҳбатлашди. Қишлоқ ҳудудидаги бўш турган бино болалар боғчасига айлантириладиган йўл четлари ободонлаштирилиб ва кўкаламзорлаштирилиб 1,3 минг кв.м майдонга манзарали дарахтлар ва гуллар экиладиган бўлди. Мазкур ишлар шу заҳотиёқ бошлаб юборилди. Хонабод МФЙ ҳудудидаги Билимдон, Эъзоз, Навоий ҳамда Мураббий кўчалари тўлиқ ичимлик суви билан таъминланганлиги ва жорий йилнинг биринчи чорагида “Янги аср” кўчасига ҳам ичимлик суви тармоғи тортилиш ишлари режалаштирилганлиги билдирилди.

Маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари туман ҳокимига бошқа масалаларда ҳам мурожаат қилдилар. “Янги аср” кўчасга ичимлик суви тармоғи тортилиши ишлари жамоатчилик назоратига олинди. 

 

Қува туман ҳокимлиги   Ахборот ҳизмати