Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Ҳоким ёрдамчилари кекса онахонлар ҳолидан хабар олишмоқда.
2022-03-05 12:45:49 441
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан маҳалла фуқаролар йиғинларига бириктирилган ҳоким ёрдамчилари “Кексаларни эъзозлаш” ҳафталиги ҳамда “8-март-Халқаро хотин-қизлар” куни байрами муносабати билан ҳудуддаги кекса онахонлар ва фаол ҳотин-қизлар ҳолидан хабар олиб байрам кайфиятини улашмоқдалар.
Тумандаги Юқори қўрғонча маҳалла фуқаролар йиғинига бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Низомиддин Қувватов ҳам маҳалла фаоллари билан биргаликда ҳудуддаги кекса онахонлар, бетоб хотин-қизлар ва якка ёлғизлар ҳонадонларига ташриф буюриб уларнинг ҳолидан хабар олди.
Онахонлар билан сухбатлашиб муаммо ва таклифлари ўрганилди. Шунингдек уларга байрам совғалари топширилди.