Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 12 пользователей Статистика телефон доверия


Бугунги сессияда Қува туманида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

×

 2022-03-25 18:41:58    389

Скачать PDF
Печать


Барчамизга маълумки жорий йилнинг май ойида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ўтказилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан ўтказилган халқ депутатлари Қува тумани Кенгашининг навбатдаги ўттиз еттинчи сессиясининг биринчи иш куни кун тартибида  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши 2022 йил 16 мартдаги “Фуқаролар йиғинлари раислари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги КҚ-320-IV-сонли қарори ижросини туманда таъминлаш масаласи кўриб чиқилди.

 

Халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясида туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, халқ қабулхонаси, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

 

Сессиянинг биринчи иш куни кун тартибидаги Қува туманидаги 65 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида Халқ депутатлари Қува тумани Кенгаши Котибияти мудири Рустамжон Нодировнинг ахбороти тингланди. Кун тартибидаги масала депутатлар томонидан кенг муҳокама қилинди, таклифлар киритилди.

 

Халқ депутатлари Қува тумани Кенгашининг сессияси туман ҳокимлигининг фейсбук ижтимоий саҳифаси орқали жонли эфирга узатиб борилди.

 

Сессияда кўриб чиқилган масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори қабул қилинди. Шу билан сессия биринчи иш кунини якунлади.