Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 8 пользователей Статистика телефон доверия


Қува туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 13-апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5072-сонли қарори ижроси амалга оширилмоқда

×

 2022-06-07 11:45:40    395

Скачать PDF
Печать


Қува тумани маҳаллий бюджетининг 5 фоизи ҳамда қўшимча манбалар ҳисобидан  30 фоиз миқдорида 1- босқич учун 8 млрд 458 млн 999 минг сўм маблағлар шакллантиррилди ва Жамоатчилик фикри асосида молиялаштириладиган тадбирларнинг рўйхати бўйича таклиф бериш истагини билдирувчи фуқаролар ўзларининг маҳалла ёки тумандаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича 207 та таклифларини «Очиқ бюджет» ахборот порталига жойлаштирдилар.

Ушбу 207 та таклифлардан 53 таси идоравий ёки шахсий хусусиятга эга бўлганлиги сабабли (шахсий автомашина ёки турар жой харид қилиш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш, маъмурий биноларни таъмирлаш ва шунга ўхшаш таклифлар) ишчи гурух томонидан низом талабларидан келиб чиқиб рад этилиб, 154 та таклифлар овоз бериш жараёни  учун қабул қилинди.

Туман бўйича 2022 йил "ташаббусли бюджет" жараёнинг 1-босқичи натижаларида энг кўп овоз тўплаган 14 та таклифлар ғолиб деб топилиб, ғолиб таклиф суммалари бюртмачи ташкилотларга ҳар-бир ғолиб бўлган МФЙларга ҳисоб рақамлар очилиб маблағлар бюртмачи ташкилотларга ўтказиб берилди.

Шундан  11 та, 7 млрд 468 млн сўмлик ғолиб таклиф туманимиздаги ички йўлларни асфалтлаштириш харажатларига йўналтирилди. Хозирда ушбу ғолиб таклифларни лойиха смтелари таёрланиб, шартномалар тузилди.

1 та 250 млн сўмлик ғолиб таклиф Катта Деҳқонобод МФЙ да жойлашган мавжуд спорт майдончасини замон талабига мос равишда таъмирлаш ва жихозлаш харажатларини лойиха смтелари тайёрланмоқда.

Шу билан бирга Бойистон МФЙ  аҳолини тоза ичлилик суви тармоғи тортиш харажатлари учун 650 млн сўмлик лойиха сметлари тайёраниб шартнома тузиш жараёнига эълонга берилди.

Худди шунингдек Дамариқ МФЙ фуқаролари томонидан илгари сурилган  90 млн сўмлик ғолиб таклиф барча жараёнлари якунланиб, янги 3 дона электр ТП сотиб олиниб ўрнатилди ва аҳолини электр энергиясига бўлган эҳтиёжлари тўлиқ қопланди.

Юқоридаги ғолиб таклифларнинг 1 таси  Юртбошимизнинг 2022 йил
7 апрелдаги  “Туман ва шаҳар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш жараёнларида фуқароларнинг иштирокини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги  ПҚ-197 сонли қарорига асосан, туманиздаги Тахтакўпирик МФЙ Бунёдкор кўчасини асфалтлаштириш учун 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган лекин ғолиб деб топилмаган лойихани молиялаштириш учун туман маҳаллий бюджетига қўшимча 400 млн сўм маблағ ажратилди.