Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 24 пользователей Статистика телефон доверия


ГИЁҲВАНДЛИК АСР ВАБОСИ

×

 2022-06-15 17:56:25    451

Скачать PDF
Печать


Бугунги кунда гиёҳвандликка қарши кураш ҳар бир давлат ва жамиятнинг асосий вазифларидан бири экани, ушбу иллатнинг нақадар хавфли эканидан далолат беради. Жумладан, Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўтказилаётган “Қорадори” тадбири ҳам, гиёҳвандлик ўсимликларини қонунга хилоф тарзда парваришлаш, уларни сақлаш, тайёрлаш ва ўтказиш каби ҳолатларни олдини олишга қаратилган.  

Тадбир давомида, Қува тумани, Дамариқ МФЙда яшовчи фуқароларнинг уйи экин майдони кўздан кечирилганда, айрим шахслар томонидан экин майдонига кўкнори гиёҳвандлик ўсимлиги экиб, уни парваришлаб келаётгани аниқланди.

Жумладан, А.Сатторов қо­нунга хилоф равишда экин ерига 79 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, уларни қонунга хилоф равишда парваришлаб, агротехник ишлов бериб келгани аниқланди ва кўкнори ўсимликлари юлиб, ашёвий далил тариқасида олинган. А.Сатторовни Ўзбекистон Респуб­ликаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан айблаш ҳақидаги жиноят иши ЖИБ Қува тумани суди томонидан сайёр судда мазмунан кўриб чиқилиб, судланувчига ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Шунингдек, юқоридагидек жиноятларни содир этган Қува тумани, Дамариқ МФЙда яшовчи М.Йўлбарсова, С.Мирзарахимова, С.Каримова ва М.Тошматовларга ҳам тегишли тартибда жавобгарликка тортилишди.

Судда барча судланувчилар кўкнори ўсимлигини касалликларда дори сифатида фойдаланиш учун парваришлашгани ҳақида важлар келтиришсада, гиёҳвандлик моддасига ўрганиб қолиш ва унинг оғир оқибатлари ҳақида барчага маълум. Шундек экан, барча фуқароларни огоҳликка чақириб, юқоридагидек жиноятларни содир этган шахсларга жазонинг муқаррарлигини эслатишни лозим деб ҳисоблайман.

 

Ғ.Исмоилов

Жиноят ишлари бўйича

Қува тумани судининг

судья ёрдамчиси