Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Аҳоли мурожаати ўрганилди.
2022-11-04 17:09:48 294
Телеграм ижтимоий тармоғи орқали Қува тумани Бўстон кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан ички йўлларни таъмирлаш ҳамда электр таъминотида узилишлар юзасидан қилган мурожаатлари масъуллар иштирокида ўрганилди.
Ўрганиш давомида мурожаат йўлланган кун ушбу ҳудуддаги электр таъминоти қисқа туташув сабабли тармоқдан узилганлиги ҳамда туман электр тармоқлари корхонаси томонидан мазкур камчиликлар бартараф этилган лиги аниқланди.
Ички йўлларни таъмирлаш масаласида қилган мурожаатларини ижобий ҳал этиш мақсадида йўлларни шағаллаштириш юзасидан келишиб олинди.