Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 13 пользователей Статистика телефон доверия


Ёшлар дафтари - имкониятлар дафтари!

×

 2023-01-28 12:34:38    238

Скачать PDF
Печать


Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, якка тартибда тадбиркорлик фаолиятига йўналтириш энг долзарб масалалардан биридир. Бу борада Қува туманида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

 

Қува тумани ҳокимлигида ўтказилган тадбир ҳам ёшларнинг банлигини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш ҳамда ўзини ўзи банд қилишга кўмаклашишга қаратилди.

 

Қува тумани ҳокими Халимжон Умаров, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда ёшлар етакчилари иштирок этган тадбирда тумандаги “Ёшлар дафтари”га киритилган 86 нафар ёшларга турли йўналишда жами 308,0 млн.сўмлик ёрдамлар кўрсатилди

 

Жумладан субсидия асосида 39 нафар ёшларга тикув машиналари, 10 нафарига мотокультиваторлар топширилди. Шунингдек, 20 нафар ёшларнинг тўлов контрактлари, 3 нафарининг даволаниш харажатлари ва 2 нафар ёшларнинг спорт мусобоқа харажатлари тўлаб берилди. Бундан ташқари “Ёшлар дафтари”га киритилган 3 нафар имконияти чекланган ёшларга компютер жамланмалари топширилди.

 

Тадбир давомида туман ҳокими ёшлар билан бўлган суҳбат давомида уларга якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишларида яна қандай ёрдам зарур бўлса, ҳокимлик ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан етарлича имконият яратилиши, шартнома асосида буюртмалар топиб берилишини таъкидлади.