Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Тумандаги 48-мактаб биносини мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
2023-02-05 09:48:40 274
Аввал хабар берганимиздек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сон қарорига асосан туманимизда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Жумладан тумандаги Янгичек маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 48-умумий ўрта таълим мактабида мазкур қарор асосида 3 млрд. 420 млн.сўм маблағ сарфланиб мактаб биносида мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.
Ҳудуднинг 510 нафар ўқувчи ёшлари таҳсил оладиган мазкур билим даргоҳида бугунги кунда қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Амалга оширилаётган ишлардан, фарзандлари кенг, ёруғ ва замонавий мактабда таҳсил олишидан маҳалла аҳли бирдек мамнун.
Албатта қурилиш ишларининг сифатли амалга оширилиши, ажратилган маблағларнинг тўғри ва тўлиқ сарфланиши бўйича жамоатчилик ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинининг доимий назорати олиб борилмоқда.