Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 4 пользователей Статистика телефон доверия


Сайёр қабуллар: муаммоларни ҳал қилишнинг самарали механизми

×

 2023-02-21 18:35:04    203

Скачать PDF
Печать


Қува туманидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида Қува тумани ҳокими Халимжон Умаров, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) нинг Фарғона вилояти минтақавий вакили Алишер Камилов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қува туманидаги Халқ қабулхонаси мудири М.Мўйдинов ҳамда туман ички ишлар бўлими бошлиғи И.Хусановлар иштирокида Сўфи маҳалласи ҳудудидаги 13-болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида  йиғинида “Сайёр қабул” ўтказилди.

 

Ўтказилган қабулда ҳоким ўринбосарлари ҳамда тумандаги идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

 

Қабул чоғида фуқароларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, имтиёзли кредит олиш ва шу каби бошқа масалаларга оид мурожаатлар кўриб чиқилди.

 

Қабул давомида барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, масъуллар томонидан мурожаатлар жойида ҳал этилиб, айрим мурожаатларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар берилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.