Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Фуқаро мурожаати ўрганилди.
2023-03-06 17:01:32 232
Телеграм ижтимоий тармоғи орқали Қува тумани ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Холматованинг хатти харакатлари юзасидан қилинган мурожаат тегишли масъуллар иштирокида ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича Қува тумани Бўстон МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Дилноза Мамажонова уй-жой олиш масаласида туман ҳокимлигига мурожаат қилган. Мурожаати юзасидан фуқарога белгиланган хужжатларни расмийлаштириш ҳамда давлат ҳизматлар маркази томонидан белгиланган тартибда ариза юбориши тушунтирилган.
Фуқаро иш ҳаққи ёки кафил маълумотларини тақдим этмаганлиги сабабли ариза рад этилган.