Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 4 пользователей Статистика телефон доверия


Ёшлар ҳар бир маҳалладаги фаол нуронийларга бириктирилади

×

 2023-03-26 20:50:45    249

Скачать PDF
Печать


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 мартдаги "Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-92-сон қарорига кўра, 2023 йил 1 апрелдан “Нуроний” жамғармасига давлат субсидиясини ажратиш тизими жорий этилади.

 “Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойилига мувофиқ ёшлар ҳар бир маҳалладаги фаол нуронийларга бириктирилади.

 “Нуроний ҳар бир оилага масъул” лойиҳаси асосида муаммоли оилаларнинг ҳар бирига “Кексалар маслаҳати” гуруҳларининг бир нафардан аъзолари бириктирилади.

“Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойили ҳамда “Нуроний ҳар бир оилага масъул” лойиҳаси асосида фаолият олиб борган ва ижобий натижаларга эришган нуронийларни “Нуроний” жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантириб бориш тизими жорий этилади.

Маҳаллаларда фаолият юритаётган “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари раҳбарлари ҳар чоракда БҲМнинг 2 баравари (600 минг сўм) миқдорида рағбатлантириб борилади.

 

 

Қува туман адлия бўлим  бошлиғи     Г.Қодирова