Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Толмозор маҳалласининг 4 кўчасида ички йўллар асфальтланмоқда
2023-03-28 21:52:53 214
Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилаётган салмоқли ишлар юртимизнинг чекка ҳудудларида ҳам янги ўзгаришларга сабаб бўлмоқда.
Қува туманида ҳам мазкур қарор ижроси доирасида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Айни кунларда “Толмозор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 4 км узунликдаги ички йўлларга асфальт ётқизилмоқда. Ҳудудда юз бераётган бундай ўзгаришлардан ёшу қари бирдай хурсанд.
Таъкидлаш керакки, туманда ички йўллар билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва бу орқали аҳолига қулайлик яратиш мақсадида амалий ишлар қизғин давом этмоқда.