Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Янгиқишлоқ қишлоғи кўчаларига асфальт ётқизилди
2023-04-03 14:44:45 196
Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилаётган салмоқли ишлар юртимизнинг чекка ҳудудларида ҳам янги ўзгаришларга сабаб бўлмоқда.
Бугун Қува туманидаги аксарият маҳаллаларда ушбу қарор ижроси доирасида қизғин бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда: уларнинг қай бирида ички йўллар асфальтлаштирилиб, ичимлик сув ва оқова сув таъминоти бунёд этилаётган бўлса, бошқаларида электр таъминоти яхшиланяпти.
Қарор ижроси доирасидаги бунёдкорлик ишлари навбати “Янгиқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинига келди. Айни вақтда мазкур маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ички йўллар билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва бу орқали аҳолига қулайлик яратиш мақсадида асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, лойиҳа доирасида 2,7 млрд.сўм маблағ ҳисобига маҳалла ҳудудидаги 5,5 км масофадаги кўчалар асфальтланиши режалаштирилган.