Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Иттифоқ маҳалласи аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланади.
2023-04-13 21:34:41 238
Қува туманидаги Иттифоқ маҳалласи ҳудудида ичимлик суви таъминоти оғир ҳудудлардан бири бўлиб, ҳудуд аҳолиси тоза ичимлик суви бугунги кунга қадар маҳсус транспортларда етказиб берилар эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПҚ-257-сонли қарорининг 2м-иловасига асосан Фарғона вилояти бўйича ичимлик сув таъминоти оғир ҳолатдаги маҳаллаларнинг жорий йилда ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича йиғма кўрсаткичлари ва дастури ишлаб чиқилган бўлиб, бунга кўра, Қува туманидаги Иттифоқ маҳалла фуқоролар йиғини аҳолиси учун тоза ичимлик суви иншоатларини қуриш ва янги тармоқ тортиш ишларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириш белгиланган.
Ҳусусан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 531,0 млн.сўм маблағ ажратилиб янги ичимлик суви қудуғи қазиш ишлари бошлаб юборилди.
Ўз навбатида ҳудуд аҳолиси олиб борилаётган ишлардан мамнун эканликларини билдирмоқдалар.