Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Аҳоли мурожаатлари ўрганилди.
2023-05-29 15:00:01 192
Ижтимоий тармоқлар орқали фуқаролар томонидан “.....Обод қишлоқ барбод қишлоққа айланмоқда” сарлавҳаси остида йўлланган видео мурожаат масъуллар ва МФЙ раиси иштирокида жойига борган ҳолда ўрганилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-172-сонли қарорига асосан "Обод қишлоқ” ва “Обод махалла" дастури доирасида Кандабулоқ МФЙ ахолисини ичимлик суви билан таъминлаш режалаштирилган бўлиб бўлиб, бугунги кунга кунда пудратчи ташкилот томонидан қурилиш монтаж ишлари тўлиқ якунланган.
Мурожаатда мазкур ичимлик суви тармоғи носозлиги, ундан сув тошиб чиқиши натижасида, калодос ва йўллар сувга тўлаётганлиги иддао қилинган.
Мутахассислар томонидан ўрганилганда, мазкур ҳудуддаги хўжалик эҳтиёжи учун фойдаланиладиган ички ариқнинг сув ўтказувчи трубаси диаметри кичиклиги ва чиқиндиларнинг тўпланиб қолиши натижасида мазкур ариқдаги сувнинг тошишига сабаб бўлган. Натижада ичимлик суви колодси ва йўлларга сув тошган. Шу куннинг ўзида ушбу ариқ бегона ўтлардан тозаланиб, мавжуд сув қувури чиқиндилардан тозаланди.
Аниқланишича ичимлик суви қувирлари соз ҳолатда эканлиги, ҳеч қандай муаммолар йўқлиги аниқланди.