Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
“Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” умуммиллий ҳаракати доирасида тадбир ўтказилди
2023-06-27 13:28:12 257
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонига асосан қабул қилинган Давлат дастурида аҳоли орасида юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва жисмоний фаоллик даражасини ошириш мақсадида “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” умуммиллий ҳаракатини йўлга қўйиш вазифаси белгиланган.
Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Кува туманидаги Қайирма маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокимлиги ҳамда тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” умуммиллий ҳаракати доирасида амалий семинар ўтказилди.
Семинарда ҳудуддаги оилавий шифокорлик пункти ҳодимлари, маҳаллада фаол хотин қизлар, Саломатлик маркази ҳодимлари, Оқила аёллар ҳаракати аъзолари иштирок этдилар.
Семинар дастлаб "Соғлом хаёт учун 5000 қадам" шиори остида юриш марафони ва бадантарбия машқлари билан бошланди. Сўнгра иштирокчилар Саломатлик маркази томонидан тайёрланган тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи бўйича тайёрлаган турли ҳил кўргазмалар, хамширалар тайёрлаган мева ва озиқ-овқатлар билан бойитилган тавсиявий столлар билан танишиб, тўғри овқатланиш ва соғлом бўлиш бўйича тиббий билимларини оширдилар.
Бу каби Семинарлар режа - жадвал асосида тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилмоқда