Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Юзия маҳалласининг инфратузилмаси янада яхшиланмоқда
2023-07-06 16:54:54 200
Сўнгги йилларда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш, маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан ички йўлларни асфальтлаштириш, ичимлик суви тармоқларини тортиш, сув қудуқларини қазиш, электр таъминоти яхшилаш, инфратузилма объектларини реконструкция қилиш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.
Бу эса ўз навбатида аҳолини узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган муаммоларга ижобий ечим бўлмоқда.
Қува тумани Юзия маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги фуқароларни ички йўлларни асфальтлаштириш, ичимлик суви ҳамда электр энергияси билан боғлиқ муаммолар қийнаб келар эди.
Бу эса ўз навбатида фуқароларнинг хақли эътирозларига сабаб бўлаётган эди.
Эндиликда фуқароларнинг ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида тегишли чора тадбирлар белгиланиб ишлар бошлаб юборилди. Унга кўра ҳудудда 1 дона ичимлик суви қудуғи қазиш ҳамда 3 км янги тармоқ тортиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ишларни амалга ошириш учун 1 млрд. 750 млн.сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.
Албатта ўз навбатида олиб борилаётган ишларни лойиҳа асосида сифатли амалга оширилиши ҳамда ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши туман прокуратурасининг доимий назоратида