Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 4 пользователей Статистика телефон доверия


Сайёр қабуллар: муаммоларни ҳал қилишнинг самарали механизми

×

 2023-07-18 13:45:21    200

Скачать PDF
Печать


Сектор раҳбарлари иштирокида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Қува туманидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида жойларда сектор раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар мунтазам ўтказилиб келинмоқда.
Ҳусусан бугун Қува тумани ҳокими Ҳалимжон Умаров бошчилигида сектор раҳбарлари томонидан Пандигон маҳалла фуқаролар йиғинида “Сайёр қабул” ўтказилди. Ўтказилган қабулда туман прокурори О.Тошматов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қува тумани Халқ қабулхонаси мудири М.Мўйдинов ҳамда тумандаги идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Қабул чоғида фуқароларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, имтиёзли кредит олиш ва шу каби бошқа масалаларга оид мурожаатлар кўриб чиқилди.
Қабул давомида мурожаатлар масъуллар томонидан жойида ҳал этилиб, айрим мурожаатларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар берилди. Муддат талаб этган мурожаатлар белгиланган тартибда назоратга олиниб, қисқа муддатларда ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.