Размер шрифта цвет картина

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Подписка на новости


На сайте сейчас 7 пользователей Статистика телефон доверия


6 ойлик якунлари муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди

×

 2023-07-21 19:35:28    199

Скачать PDF
Печать


Қува тумани ҳокимлигида ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан  қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида биринчи ярим йиллик фаолияти якунлари ва келгусидаги вазифалар хусусида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Қува тумани прокурори Отабек Тошматов раислигида ўтган йиғилиш, туман ички ишлар бўлими бошлиғи И.Хусанов, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, мажбурий ижро бюроси, адлия бўлими, ҳамкор ташкилотлар ҳамда профилактика инспекторлари иштирок этдилар.

 

Жорий йилнинг олти ойи давоми содир этилган жиноятчилик, уларни келиб чиқиш сабаблари муҳокама этилди. Шунингдек мазкур йўналишда масъулиятсизликка йўл қўяётган раҳбарлар ҳамда масъуллар кескин огоҳлантирилди.

 

Йиғилиш давомида келгусида амалга оширилиши зарур бўлган муҳим вазифалар белгилаб берилди.