Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Сайёр қабуллар: муаммоларни ҳал қилишнинг самарали механизми
2023-08-01 13:57:52 175
Қува туманидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида жойларда сектор раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар мунтазам ўтказилиб келинмоқда.
Ҳусусан бугун Қува тумани ҳокими Ҳалимжон Умаров томонидан Янгиҳаёт маҳалла фуқаролар йиғинида “Сайёр қабул” ўтказилди. Ўтказилган қабулда туман прокурори О.Тошматов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қува тумани Халқ қабулхонаси мудири М.Мўйдинов ҳамда тумандаги идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Қабул чоғида фуқароларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, имтиёзли кредит олиш ва шу каби бошқа масалаларга оид мурожаатлар кўриб чиқилди.
Қабул давомида мурожаатлар масъуллар томонидан жойида ҳал этилиб, айрим мурожаатларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар берилди. Муддат талаб этган мурожаатлар белгиланган тартибда назоратга олиниб, қисқа муддатларда ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.