Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
“Солиқчи - кўмакчи” тамойили амалда.
2023-08-23 13:55:18 194
Таъкидлаш жоиз, айни пайтда Президентимиз томонидан тадбиркорлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Шу муносабат билан Қува туман солиқ инспекцияси ходимлари томонидан қийинчиликларга учраган тадбиркорларга “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида амалий ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 2023-йил 25-июл кунига қадар жами 2575 та тадбиркорлик субектларини қийнаётган муаммолари ўрганилиб, шундан кўмаклашиш зарур бўлган 2541 та тадбиркорлик субектларига дастлабки бухгалтериясини юритиш, қулай солиқ режимини танлаш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, ортиқча тўловларини қайтариш ва бошқа масалалари юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатиб келинган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор ва Фармонлари хамда Вазирлар Махкамасининг қарорларига асосан солиқ қонунчилигига киритилаётган ўзгаришлар бўйича тушунтиришлар Қува Ҳёти рўзномаси ҳамда туман хокимлиги расмий веб сайтида хар ойда бериб борилмоқда.
Биз, солиқ идоралари ходимлари бундан буён ҳам, албатта, Президентимиз белгилаб берганларидек, тадбиркорга маслаҳатчи, кўмакчи ва яқин ҳамкор сифатида фаолиятимизни давом эттирамиз.
Қува туман солиқ инспекцияси Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш шўъбаси