Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Қува туманида халқаро бағрикенглик кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
2023-11-16 20:21:04 155
16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик кунига бағишлаб юртимизда “Маърифат ва миллатлараро бағрикенглик” шиори остида ўтказилаётган “Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида “Конфессиялараро мулоқот ва диний бағрикенглик – жамият барқарорлиги гарови” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тумандаги 13-болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлиги вакиллари, Дин ишлари бўйича қўмитанинг тумандаги масъул вакили, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, имом-хатиблар ва ўқувчи ёшлар иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олганлар йиғилганларни Халқаро бағрикенглик куни билан табриклаб, чинакам инсонпарварлик ва бағрикенглик диёри бўлган Ўзбекистон заминида Муҳтарам Президентимиз олиб бораётган оқилона давлат сиёсати натижасида 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари ўзаро тинч ва аҳил яшаб, ҳамкорлик, ҳамфикрлик ва ҳамжиҳатликда юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келаётганини қайд этдилар.
Тадбирда 13-болалар мусиқа ва санъат мактабининг иқтидорли ўқувчилари ва ўқитувчилари иштирокида ташкил этилган концерт дастури йиғилганларга бирдек манзур бўлди