Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Қорақум маҳалласида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда
2023-11-17 10:55:28 151
Муҳтарам президентимиз ташаббуслари билан жойларда “обод ҳонадон”, “обод кўча”, “обод маҳалла” мезонлари асосида амалга оширилаётган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қурилиш ишлари тумандаги Қорақум маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам кенг кўламда давом этмоқда.
Ҳудуддаги маҳалла гузарлари, ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектлари янгича қиёфа касб этмоқда.
Республика, вилоят ва туман ишчи гуруҳи томонидан аҳоли ўртасида ўтказилган ўрганишлар давомида аниқланган, ҳудуддаги фуқароларни узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган муаммолар бугун ижобий ечимини топмоқда.
Ҳусусан ички йўлларни асфальтлаштириш, пиёдалар йўлаклари қуриш, ичимлик суви тармоғи тортиш, электр таъминотини яхшилаш, ички ариқ ва зовурларни тозалаш каби ишлар амалга оширилмоқда.
Ўз навбатида бундай бунёдкорлик ишларидан маҳлла аҳли бирдек мамнун.