Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ – ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРАДИ
2023-11-21 17:45:08 150
Сўнгги йилларда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, бюрократия ва коррупциянинг турли кўринишларига қарши курашиш мамлакатимизда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айланди.
Бунинг яққол мисоли сифатида сўнгги йилларда соҳага оид қабул қилинган концептуал аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, коррупциянинг олдини олишга қаратилган маъмурий ислоҳотлар мисолида ҳам кўришимиз мумкин.
Бу борада вилоят ҳокимининг “Вилоят ҳудудида коррупцияга қарши курашиш фаолиятини янада самарали ташкил этиш тўғрисида”ги Фармойиши қабул қилинди. Мазкур Фармойишга асосан жорий йилнинг 20 ноябридан — 20 декабрига қадар "Коррупцияга қарши курашиш ойлиги" деб эълон қилинди.
Ушбу ойлик дастури доирасида бугун Қува тумани ҳокимлиги мажлислар залида барча даражадаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳамда давлат хизматига алоқадор бўлган барча ходимлар иштирокида семинар-тренинг ўтказилди.
Тадбирда вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи Ф.Нугманов, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси, вилоят прокуратураси, Ички ишлар бошқармаси, Адлия бошқармаси масъул мутахассислари ҳамда Жиноят ишлари бўйича Қува тумани суди раиси З.Омоновлар сўз олиб, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳақида маълумот бериб ўтдилар.
Маърузачилар ўз сўзлари давомида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш борасида фикр юритар эканлар, бугунги кунда, афсуски, айрим давлат хизматчилари орасида ҳам иш фаолиятида давомида турли коррупцион ҳолатларга йўл қўяётганлар борлигини айтиб, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун барчага бирдек жавобгарликнинг муқаррарлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.
Семинар-тренинг давомида иштирокчилар мутаҳассислардан мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.