Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 33 пользователей Статистика телефон доверия


Расмий муносабат

×

 2024-01-07 13:04:56    157

Скачать PDF
Печать


Ижтимоий тармоқлар орқали Қува туманида жойлашган “Хўжа Чилгиз ота” дафн этиш жойида арча дарахтларининг кесиб юборилганлиги бўйича чоп этилган мурожаатни ўрганиш мақсадида масъуллардан иборат ишчи гуруҳ томонидан жойига борган ҳолда мавжуд ҳолат ўрганилди.

 

Ўрганиш давомида қуйидагилар аниқланди.

 

Жумладан жорий йилнинг 5 январ куни туман ободонлаштириш бошқармаси, маҳалла фаоллари билан биргаликда мазкур қабристонда ҳашар йўли билан ободонлаштириш ва тозалов ишлари олиб борилган.

 

Ҳашар тадбири давомида ҳудуд бегона ўтлардан тозаланган, қабрларга олиб борувчи йўлаклар тартибга келтирилган.

 

Шунингдек маҳалла фаоллари ва оқсақоллари томонида ўзаро келишиб, масъул идораларнинг тегишли руҳсатисиз қабрларга яқин жойга экилган дарахтлар томирлари қабрларга шикаст етказиши, қор-ёмғирли кунларда қабрларга сув тўлиб қолиши мумкинлиги учун айрим қабрларга яқин жойдаги арча дарахтларни кесишган.

 

Ҳолат юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Қува тумани бўлими томонидан масъуллар ҳамда мазкур дарахтларни кесган шахсларга нисбатан тегишли чора кўриш юзасидан белгиланган тартибда хужжатлар расмийлаштирилиб, туман прокуратурасига тақдим қилинди.