Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 11 пользователей Статистика телефон доверия


ҚУВА ТУМАНИ ФЕРМЕР, ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ ВА ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИ М У Р О Ж А А Т И

×

 2024-03-31 14:20:32    134

Скачать PDF
Печать


Ҳурматли ва азиз фермерлар, деҳқонлар ҳамда томорқа ер эгалари!

Сўнгги йилларда мамлакатимизда кўкаламзорлаштириш, ўсимликларни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Кўчат экиб, боғ яратиш – халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади, турмушимиз файзли ва фаровон бўлади.

Демак, ўзимиз яшаётган муҳитда табиатга оқилона муносабатда бўлиб, уни асраб авайлаш, келгуси авлодлар ҳам тоза, озода, обод ва фаровон юртда яшаши учун қулай макон барпо этишга ундайди.

Табиатимизни асраб-авайлаш, сув, ҳаво ва атроф-муҳитни тоза тутиш шу Азиз Ватанда яшаётган ҳар бир фуқаронинг маданиятимиз ва амалий ҳаракатимизга айланиши керак.

Ҳозирги вақтда бутун дунёда бўлгани каби жонажон Ўзбекистонимизда ҳам жиддий экологик муаммолар пайдо бўлмоқда. Бу биз “ер эгалари” айниқса фермерлар ва деҳқон хўжаликларининг олдида улкан маъсулият турганлигини англатади ҳамда мавжуд вазиятни ижобий томонга ўзгартириш учун экология ва атроф-муҳитни асраш бўйича саъй-ҳаракатларимизни, хусусан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишларимизни кучайтиришимиз лозимлигини кўрсатади.

Айни пайтда боғлар, кўчалар ҳамда йўл четларида яшнаб турган дарахтлар теварак-атрофга кўрк улашиши баробарида ҳаво мусаффолигини таъминлаб, дастурхонимизни мевалар билан тўлдиради.

Дарахтларга меҳр бериш, уларни парваришлаш энг эзгу ва хайрли амал саналади. Кўчат экиб, боғ яратиш, атроф-муҳитни тоза ва озода сақлаш халқимизнинг асрлар синовидан ўтган миллий қадриятидир.

Зеро, аждодларимиз оилада янги туғилган фарзандга атаб ерга ниҳол қадаган. Ўша дарахт билан бирга фарзанд ҳам улғайган.

Муҳтарам Президентимиз раислигида жорий йилнинг 29 март куни бўлиб ўтган йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасида берган кўрсатмалари ана шундай эзгулик йўлидаги жуда ҳам муҳим ташаббусдир.

 

Президентимиз раислигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2024 йил баҳор мавсумидаги устувор вазифалар юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда бу борадаги ишларни кенгайтириб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йил баҳор мавсумида туманимизда 563 минг дона дарахтлар экиш белгилаб олинди.

Шунингдек, Президентимиз томонидан “Менинг боғим” лойиҳасини ишга тушириш зарурлигини, жойларда яшил боғ ва жамоат паркларини ташкил қилишга кўрсатма берилди.

Мухтарам Президентимиз ташаббуси билан ижтимоий объектларга кўчатларни бепул етказиб бериш бўйича ўтган йили бошланган амалиёт бу йил ҳам туманимизда давом эттирилиб, уларга
бепул кўчатлар тарқатилмоқда.

Президентимиз таъкидлаганларидек “Яшил макон” виждонимиз, бўлажак ҳаётимиз, фарзандларимиз олдидаги маъсулиятимиздир.

Қайд этиш керакки, туманда ўтган йили куз ва жорий йилнинг баҳор ойларида маҳаллаларда, фермер ва деҳқонларимиз далалари четларига ва аҳоли томорқаларида 1 миллиондан зиёд кўчат экилди. Албатта, бу савобли ишларда кўплаб ташкилотлар, маҳаллалар, умуман, кенг жамоатчилик қатори Сиз меҳнаткаш деҳқон ва фермерларимизнинг ҳам муносиб улуши бор.

 

Ҳурматли фермерлар!

 

Жорий йил баҳор мавсумида Сиз ҳам далангиз четидаги бўш ерларга тут, ток ва бошқа дарахт кўчатлари экиб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига ўз ҳиссангизни қўшинг.

Бунинг учун туманимиздаги кўчат етиштирувчи фермер, деҳқон хўжаликларида ва томорқа ер эгаларида 114 миллион тупдан зиёд тут, ток, мевали, манзарали ва бошқа дарахт ниҳоллари мавжуд.

Сиз улар билан ҳамкорлик қилсангиз, юртимизнинг яшиллик оламига ўзингизнинг муносиб ҳиссангизни қўшган бўласиз.

 

Қадрли деҳқонлар!

 

Муҳтарам Президентимизнинг алоҳида қарорлари билан жорий йилдан бошлаб пахта-ғалладан бўшаган майдонлардан деҳқон хўжаликлари учун ер ажратилди ва Сизлар шу йилдан бошлаб бу ерлардан даромад олишни бошладингиз.

 Сизлар ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланган ҳолда “Бир контур-бир маҳсулот” тамойилини амалга ошириш доирасида дала четига ва кўча бошига  тут, ток ва бошқа кўчатларини экишни ташкил этишга чақирамиз.

 

Муҳтарам томорқачилар!

 

Туманимиздаги 65 та маҳалла фуқаро йиғинларида
46 265 та томорқа ер эгалари фаолият юритади.

Натижалар ҳисоб-китобларда аниқ кўринадики, агар ҳар бир томорқачи ўз томорқасига, маҳалла гузарига ва кўча бошига 10 тупдан кўчат экса, туманимиз бўйича 500 минг тупдан ортиқ кўчатлар экилади. Бундай саховатпешалик билан қилинган ишларингиз таҳсинга сазовор бўлади!

Айни пайтда туманимизнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, мазкур кўчатларни экиш ва қўшни туманлар ҳамда керак бўлса бошқа вилоятларни ҳам мевали, манзарали кўчатлар билан таъминлашда кўчат захирамиз етарли даражада эканлигини алоҳида эътироф этмоқчиман.

Шу билан бирга дарахтларни парваришлаш, суғориш, зараркунандалардан ҳимоя қилиш борасида тизим яратиш бўйича ишларни ташкил этишда фаол иштирок этишимиз зарур.

Кўчатларни етказиб бериш ва нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида туманимизда етиштирилган ток, тут, мевали, манзарали ва бошқа кўчатларни етказиб бериш бўйича туманимизда кўчат сотиш ярмаркалари ва пунктлари ташкил этилган.

 

Ҳурматли ва азиз фермерлар, деҳқонлар ҳамда томорқа ер эгалари!

Сизларни ҳурматли Юртбошимизнинг юксак ишончини оқлаб, мамлакатимиз равнақи ва фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиш учун “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида фаол иштирок этиб тут, ток, мевали ва бошқа дарахт кўчатлари экишга чақирамиз!

Бу билан сиз халқимизга хос эзгу фазилатларга ўзингизнинг муносиб ҳиссангизни қўшган бўласиз! Барчангизни ўз уйингизда, кўчангизда, махаллангизда, ҳар бир қарич бўш турган ер майдонингизда дарахт экиб обод этишга, туманимизни боғ ичидаги кўркам бир гўшага айлантиришга чақираман. Зеро ушбу хайрли ишларга ўз хиссаларини қўшган хар бир инсоннинг номи тарихда қолади.

Ватанимиз ободлигига ўз ҳиссамизни қўшайлик!