Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 14 пользователей Статистика телефон доверия


"Ёш чегарачилар" ҳарбий-ватанпарвалик мусобоқасининг туман босқичи ўтказилди

×

 2024-04-02 21:24:33    117

Скачать PDF
Печать


Мамлакатимиз тинчлиги — бевосита сарҳадларимиз хавфсизлигига боғлиқ. Сарҳадларимизни эса халқига муҳаббати бўлган, Ватанига садоқатли чегарачилар қўриқлайди.

 

Чегарачи ёшларни босқичма-босқич тайёрлаб бориш, уларда шижоат, жасорат, интизом каби жиҳатларни шакллантириш мақсадида ўқувчи ёшлар ўртасида "Ёш чегарачилар" ҳарбий-ватанпарварлик мусобақаси ўтказиб келинмоқда.

 

Бугун туманимизнинг Анорзор қишлоғида жойлашган 9229-ҳарбий қисмга қарашли 11-қўриқлаш взводида ҳарбий қисм ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ушбу мусобақанинг туман босқичи ўтказилди.

 

Бир-биридан қизиқарли кечган шартлар натижаларига кўра, туманимизнинг 19-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси ғолиб деб топилиб, ҳарбий қисм ва туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар ва мусобоқанинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

 

Шу муносабат билан 19-умумий ўрта таълим мактаби жамоасини ғолиблик билан самимий муборакбод этиб, кейинги босқичларда ҳам зафарлар тилаб қоламиз.