Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Ёшлар билан манзилли ишлаш ўзининг ижобий самарасини бермоқда
2024-04-20 12:42:02 180
Қува туманида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида оталиққа олинган, ижтимоий кўмакка муҳтож ва ногиронлиги бўлган ёшлар билан якка тартибда ишлар йўлга қўйилиб, улар иштирокида турли тадбирлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, Қува тумани 2-сектор 17 та маҳалладаги оталиққа олинган ёшларга бириктирилган ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа органлари раҳбарлари билан кунлик ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, туман прокурори, 2-сектор раҳбари С.Аминжоновга бириктирилган ёшлар билан тўлиқ яшаш хонадонига борган ҳолда гаплашилиб, оталиққа олинган барча ёшлар билан гаплашилди.Шунингдек, Болалик МФЙ 25-сонли умумтаълим мактабида мактаб ёшидаги бириктирилган ёшлар билан навбатдаги учрашувини ҳам ўтказилди ва уларнинг тиббий кўригини ташкил этилди.
Бошқа ҳуқуқ-тартибот идора раҳбар ходимлари ҳам учрашувлари ташкил этилди.
Жумладан, МИБ Қува тумани бўлими бошлиғига 2-сектордаги Катта Қашқар МФЙда ўзига бириктирилган ёшлар билан учрашиб, улар ўртасида стол тенниси бўйича мусобақаси ўтказилиб, уларга рағбатлантирилди.
Бу каби тадбирлар туман прокуратураси томонидан давом эттирилади.