Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари мурожаатлари ўрганилди.
2024-04-29 10:21:12 213
Ижтимоий тармоқлар орқали “Қува тумани Ободонлаштириш ишчилари ноҳақлик ботқоғидами?” сарлавҳаси остида йўлланган видеомурожаатда билдирилган ҳолатлар туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ иштирокида ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида бошқарма ишчилари иштирокида суҳбат ўтказилиб, мавжуд ҳолатга ойдинлик киритилди.
Хусусан, видеомурожаатда билдирилган ҳолатлар асоссиз эканлиги ўзининг тасдиғини топди.
Аслида ободонлаштириш бошқармасига бириктирилган ҳудудларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва тозалов ишлар давомида экиладиган гул кўчатлари, уларни суғориш ишлари, оқлаш ишлари учун зарурий сарф-харажатлар ободонлаштириш бошқармасининг харажатлар сметасида белгиланган маблағлар ва туман маҳаллий бюджетининг маблағларидан белгиланган тартибда сарфланади. Ишчи-ходимлардан пул йиғиш ҳолатлари кузатилмаган.
Ўтказилган ўрганишлар давомида ишчи-ходимлар томонидан ходимларни иш вақтидан қўшимча тарзда ишлатиш, мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатлари кузатилмаганлиги ҳам билдирилди.
Шу ўринда ишчи-ходимларга раҳбар томонидан мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатлари кузатилса, қонунчиликда белгиланган тартибда мурожаат этишлари мумкинлиги тушунтирилди.