Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Жойларда амалий ишлар бошлаб юборилди
2024-07-18 20:00:19 136
Давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида Қува туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллаларда ишчи гуруҳлар томонидан аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш, томорқадан самарали фойдаланиш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилди.
Ўтказилган ўрганишлар давомида фуқаролар томонидан табиий газ таъминотини яхшилаш, суюлтирилган газ балонлари билан таъминлаш масаласида қилган мурожаатларни ижобий ҳал этиш мақсадида «Ҳудудгаз Фарғона» газ таъминоти филиали Қува тумани бўлими томонидан маҳаллаларда табиий газ тармоқларини таъмирлаш ва аҳоли ҳонадонларига суюлтирилган газ балонларини етказиб бериш ишлари олиб борилмоқда.