Размер шрифта цвет картина

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Подписка на новости


На сайте сейчас 16 пользователей Статистика телефон доверия


Жиноят ишлари бўйича қува туман суди томонидан ҳуқуқий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

×

 2024-09-20 16:54:07    51

Скачать PDF
Печать


Қува туманидаги 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида жиноят ишлари бўйича қува туман суди томонидан ҳуқуқий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

 

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга бағишланган  тарғибот тадбирида жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг раиси Авазбек Рахимов “Одам савдоси” жинояти ҳамда  “Коррупцияни олдини олиш ва Коррупцияга қарши курашиши чора тадбирлари тўғрисида” ҳақида маълумот берилди.

 

Шундан сўнг, жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг сайёр суд мажлиси ҳам ўтказилди. Унда Қува туман ИИБ пробация гуруҳи ҳисобидаги 5 нафар  маҳкумлар Ўзбекистон Республикаси ЖК 73-моддасига асосан жазони ўташидан муддатидан илгари озод қилиниб, 1 нафар маҳкумнинг жазоси ЖК 46-моддасига асосан оғирроқ жазо турига алмаштирилди. Шунингдек, шу куни сайёр судда 30 дан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар кўриб чиқилди.