Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
2024-09-28 09:45:23 92
Сўнги йилларда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасини тубдан такомиллаштириш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ва уларга зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилмоқда.
Ҳусусан, Қува туманидаги Қақир маҳалла фуқаролар йиғинида туман аҳолиси чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Туман ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш бошқармаси, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбир давомида 350 нафардан ортиқ фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тиббий кўрик давомида аҳолига фтизиатр, кардиолог, психиатр, кожвенереролог, ЛОР, терапевт, педиатр каби малакали мутахассислар томонидан ташхислар қўйилиб сатационар ҳамда амбулатор шароитларда муолажалар тавсия этилди.
Тиббий кўрик жараёнларига ЭКГ, УЗИ ва лаборатория шифокорлари ҳам жалб этилди