Размер шрифта цвет картина

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Подписка на новости


На сайте сейчас 11 пользователей Статистика телефон доверия


Ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш зиммамиздаги муҳим вазифалардан бири

×

 2024-09-28 13:02:04    65

Скачать PDF
Печать


Жамиятда ёшларнинг ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, айниқса, уларнинг ҳуқуқий билимларини янада бойитиш ва амалдаги қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш прокуратура органларининг зиммасидаги муҳим вазифалардан биридир.

 

Албатта, бу борада ҳуқуқий тарғиботнинг ўрни ҳамда аҳамияти жуда беқиёс. Чунки ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти юксак бўлган жамият тараққиёти жадал ҳамда бардавом бўлади.

 

Шу мақсадда Қува тумани прокуратураси ҳодимлари томонидан мамлакатимизда қабул қилинаётган Қонун, Фармон ва қарорлар, уларга киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида яқиндан таништириш мақсадида  тумандаги умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчи ёшлари ўртасида учрашув, давра суҳбатлари ва семинарлар мунтазам ўтказилиб келинмоқда.

 

Ана шундай учрашувлардан бири тумандаги 1-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари иштирокида бўлиб ўтди.

 

Очиқ мулоқот тарзида ўтган давра суҳбатида ёшларга қонунчилигимиздаги янгиликлар ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

 

Ўз навбатида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.