Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 19 пользователей Статистика телефон доверия


Ўзбекистон Республикаси бош прокурори ўринбосари иштирокида сайёр қабул ўтказилди

×

 2024-10-15 12:45:39    84

Скачать PDF
Печать


Мамлакатимизда аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

 

Давлатимиз раҳбари томонидан вазирлик ва идораларнинг жойларга бориб аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш, уларни ижобий ҳал этиш юзасидан берган топшириқлари бугун ўзининг амалий натижаларини бермоқда.

 

Ана шу мақсадда бугун Қува туманидаги Байналминал маҳалласи ҳудудида жойлашган 1-сектор биносида Ўзбекистон Республикаси бош прокурори ўринбосари С.И.Самадов раҳбарлигида “Сайёр қабул” ўтказилди.

 

Ўтказилган қабулда тумандаги сектор раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, ташкилот-корхона раҳбарлари ҳамда муаммоларига ечим излаб келган 110 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этди.

 

Ўтказилган қабул давомида 60 дан ортиқ муаммолар ижобий ҳал этилди.

 

Жумладан 4 нафар ёшларга фуқаролик ID карталари берилди, 2 та МФЙнинг электр тармоғини яхшилаш мақсадида трансформатор ажратилди, 1 та МФЙнинг ички йўлларини асфальтлаштириш, 5 та маҳаллага ичимлик суви тортиш, 4 нафар фуқароларга тадбиркорлик учун ер ажратиш ва бошқа бир қатор масалалар ўзининг ижобий ечимини топди.

 

Шунингдек сайёр қабул давомида бепул тиббий кўрик ташкил этилиб, 200 нафардан ортиқ фуқаролар, туманнинг малакали мутахассислари томонидан кўрикдан ўтказилди.

 

Тиббий кўрик давомида 7 нафар фуқароларга даволаниш учун бепул йўлланма, 20 нафардан ортиқ фуқароларга бепул дори-дармонлар тарқатилди.