Размер шрифта цвет картина

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Подписка на новости


На сайте сейчас 4 пользователей Статистика телефон доверия


Конституция эркин ва фаровон ҳаёт гарови

×

 2024-12-12 12:11:16    121

Скачать PDF
Печать


Янгиланган Конституция муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан бошланган ва Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган кенг кўламли ўзгаришлар ортга қайтмаслигининг, қонунлар устуворлигининг мустаҳкам ҳуқуқий кафолати эканлиги, зотан миллий давлатчилигимиз тарихида илк бор барча устувор қоидалари тўғридан - тўғри қўлланадиган мукаммал Конституцияга эга бўлдик.

Янги таҳрирдаги Конституциянинг қабул қилишини фуқаролар жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ҳамда сиёсий фаолиятида иштирок этиш имкониятларини кенгайтирди. Бундан кўзланган асосий мақсад инсон қадрини юксалтириш, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мутлақо янги механизмларини яратиш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш орқали халқпарвар давлат қуришдир.

Конституциянинг тўғридан-тўғри амал қилиши – давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари, шу жумладан, судлар томонидан Конституция нормаларини ҳуқуқни қўллаш амалиётида бевосита қўллаган ҳолда қарорлар қабул қилиш, фуқароларнинг Конституция нормаларидан тўғридан-тўғри фойдаланиши ва риоя этишини кўзда тутади. Шу боис, Конституция тўғридан-тўғри амал қиладиган ҳужжат бўлиши шартлиги, давлат органлари ва судлар ўз фаолиятида Конституцияга тўғридан-тўғри мурожаат қилиши, унинг нормаларига асосланиб иш кўриши зарур.

Судларда Конституциянинг тўғридан-тўғри қўллаш масаласи юзасидан Олий суд Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Пленум қарори тушунтиришларида суд ҳужжатларида ҳуқуқий асос сифатида биринчи навбатда, қоида тариқасида, Конституциянинг тегишли нормаларига ва ундан кейин юридик кучига қараб бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, башарти қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Конституция нормаларига зид бўлганлиги аниқланган тақдирда эса, фақатгина Коснтитуциянинг тегишли нормалари қўлланилиши лозимлиги қайд этилган.

Хулоса қиладиган бўлсак, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланадиган инсонпарвар демократик давлат барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонун билан қўриқлананадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиш, муносиб ҳаёт кечиришларига эришиш, халқ фаровонлигини таъминлаш, мамлакатимиз бозор иқтисодиётида ўсиш суръатларига эришиш, давлатимиз тараққиётини ривожлантиришнинг стратегик мақсадларига эришишда мустаҳкам ҳуқуқий замин яратди.

Фарғона туманлараро иқтисодий суди раиси Т.Т.Маматожиев