Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
АҲОЛИ МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ.
2020-01-29 17:36:51 799
Шунингдек тумандаги тупроқ қопламали ички йўлларни шағаллаштириш мақсадида ҳам ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан бугунги кунда аҳоли яшаш пунктларидаги ички йўлларни таъмирлаш мақсадида 2019 йил декабр ойининг ўзида жами 76 км йўллар шағаллаштирилди. Ҳозирда ушбу ишлар давом этмоқда.
Биргина тумандаги Қалинпўстин махалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳам ўтган 2019 йил давомида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга ширилди. Жумладан ҳудуддаги кўп қаватли уйларнинг ташқи кўринишлари, том қисмлари таъмирланди, аҳоли учун очиқ айвон, болалар майдончалари қурилди, йўлакларга битон қопламалар ётқизилди, ичимлик суви тармоқлари тортилди, ёритиш чироқлари ўрнатилди. Ҳудуддаги
1,5 км ички йўлларни шағаллаштириш ишлари амалга оширилди.
Жорий йилнинг 27 январ куни телеграм ижтимоий тармоғининг “@sizdan telegram” канали орқали “Мактаб кўчаси шўро замонидан бери таъмирланмаган” сарлавҳаси остида чоп этилган мақоли кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Мавжуд муаммони бартараф этиш мақсадида туман ҳокими ўринбосари Х.Рустамов ҳамда мутасадди ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳ муаммони жойига бориб ўрганишди.
Ўрганиш давомида мазкур кўчани асфальтлаштирилганлигига узоқ йиллар бўлганлиги ҳамда вақт ўтиши билан йўллар қисман таъмирталаб ҳолга келиб қолганлиги аниқланди. Мутасадди раҳбарлар томонидан бу ерда истиқомат қилувчи фуқароларга тумандаги ички йўллар “Обод қишлоқ” дастури доирасида навбати билан асфальтлаштирилаётганлиги ва мактаб ҳудудидаги “Қалинпўстин” кўчасининг 350 метр қисмини жорий йилнинг
3-чорагида тўлиқ асфальтлаштириш режалаштирилганлиги юзасидан тушунтирилди.
Қува туман ҳокимлиги
Ахборот ҳизмати