Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 10 пользователей Статистика телефон доверия


БОЗОРДАГИ НАРХ-НАВОЛАР ЎРГАНИЛДИ.

×

 2020-04-04 15:31:22    798

Скачать PDF
Печать


Мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш борасида бир қатор чоралар кўрилмоқда. Бунда аҳолини энг аввало бозорлардаги маҳсулотлар нархининг сунъий оширилишига йўл қўймаслик мақсадида мамлакатимиз раҳбари томонидан бир қатор топшириқлар берилмоқда.

Жорий йилнинг 4 апрель куни туман сектор раҳбарлари, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қува тумани Халқ қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси ва бошқа бир қатор масъул раҳбарлар томонидан тумандаги “Дехқон бозори” АЖга қарашли савдо расталаридаги аҳоли эҳтиёжлари учун зарур бўлган истеъмол товарлари ҳамда қишлоқ хўжалиги масулотларининг нархлари яна бир бор ўрганилди. Ўрганиш давомида ҳаридор ва сотувчиларга мамлакатимизда жорий этилган карантин қоидаларига қатъий риоя этишлари ҳамда нархларнинг сунъий оширилишига йўл қўймасликлари юзасидан тушунчалар берилди. Шунингдек карантин қоидаларига риоя этмаслик жавобгарликка олиб келиши тушунтирилди.

Масъул раҳбарлар томонидан мазкур бозорда ташкил этилган эҳсон растаси ҳам ўрганилди. Ушбу эҳсон растасида имконияти бор инсонлар ушбу растага беминнат эсонлари ташлаб кетишмоқда, Эҳтиёжи бор инсонлар эса ўзлари учун зарур блган маҳсулотларни олиб кетишмоқда.

Шунингдек бозор ҳудудида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилиб аҳоли ўзлари учун зарур бўлган истеъмол молларини арзон нархларда сотиб олмоқдалар.

Қува туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати