Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Фуқаролар мурожаати ўрганилди.
2020-05-03 14:48:40 791
Жорий йилнинг 30-апрел куни ижтимоий тармоқларда “Каналнинг лойқа сувини тиндириб ичамиз. Газ келиши ҳам кечикмоқда” сарлавҳаси билан мақола жойлаштирилган.
Мақолада келтирилган важларга аниқлик киритиш мақсадида “Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖнинг “Аҳолига суюлтирилган газ сотиш ва ҳисобини юритишни мувофиқлаштириш хизмати” мухандислари И.Файзиев ва Ғ.Насирдиновлар, “Қуватумангаз” филиали суюлтирилган газ бўлими муҳандиси З.Маллабоев, бўлим техниги М.Мухторалиев ҳамда Қува тумани “Дамариқ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси А.Алиевлар иштирокида жойида атрофлича муҳокама этилди. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ матбуот хизмати хабар беради.
Ўрганиш давомида, жорий йилнинг 30 апрель куни ижтимоий тармоққа жойлаштирилган мақола юзасидан мурожаатчининг манзили ва исми-шарифи кўрсатилмаганлиги аниқланди. Мурожаатчини аниқлаш ва у билан боғланиш борасида олиб борилган сайи-ҳаракатлар натижа бермади.
Қува тумани “Дамариқ” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи бир қатор фуқаролар билан суюлтирилган газ таъминоти ва уни ўз вақтида етказиб бериш ҳолати юзасидан сухбатлар ўтказилди. Ўтказилган суҳбатлар давомида, шу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар В.Чўлпонов ва
С.Худайназаровлар “Қуватумангаз” филиали томонидан, суюлтирилган газ ўз вақтида етказиб берилаётганлигини билдиришди.
Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, Фарғона вилоятининг Қува туманида жами 47 669 газ истеъмолчилари мавжуд. Шундан,
7 215 та истеъмолчилар табиий газ билан, қолган 40 454 та истеъмолчилар суюлтирилган газ билан таъминланади.
2020 йилнинг апрель ойи давомида тумандаги истеъмолчиларга 475.8 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режаси белгиланган бўлиб, амалда 499.8 тонна (105%) суюлтирилган газ етказиб берилди.
“Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ томонидан вилоятдаги истеъмолчиларга етказиб берилаётган суюлтирилган газ миқдорлари ва муддатлари қаттиқ назоратга олинган.
Шунингдек фуқаролар томонидан ичимлик суви таъминоти бўйича билдирилган эътирозлари “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Қува туман филиали томонидан ташкил этилган ишчи гурух томонидан ўрганилганда ҳақиқатда ушбу ҳудуддаги ичимлик суви насоси носоз ҳолга келиб қолганлиги аниқланди ва мазкур камчилик жойида бартараф этилиб ҳудуд тўлиқ ичимлик суви билан таъминланди.
Қува туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати