Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 2 пользователей Статистика телефон доверия


“ФАРҒОНА ҚУВАДА СНОС ДАВОМ ЭТМОҚДА РЎЗА КУНИДА”сарлавҳали мақола юзасидан

×

 2020-05-14 12:58:32    709

Скачать PDF
Печать


Жорий йилнинг 12 май куни    YouTube ижтимоий тармоғи  орқали чоп этилган “Фарғона Қувада снос давом этмоқда рўза кунида” сарлавҳаси остида чоп этилган мақола кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ вазиятни жойига борган ҳолда ўрганди.

Туманнинг Ғалаба МФЙ Ҳумо кўчасида жойлашган бўш ер майдонига тадбиркор Мўминов Ахрорбек Омонжон ўғлига жорий йилнинг 31 март куни туман ҳокимининг 501-сонли қарори билан давлат шерикчилиги асосида бўш ер майдони ажратиб берилган. Бунга кўра тадбиркор ҳамда уй-жой мулкдорлар ширкати ва махалла фуқаролар йиғини ўртасида уч томонлама шартнома имзоланиб, шартномада тадбиркор зиммасига кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳоли учун 2 та очиқ айвон, 2 та тандир, 4 та ўчоқ ҳамда 1 та маросимлар учун очиқ айвон қуриб бериш вазифаси юклатилган.

Шунингдек тадбиркорга қурилиш учун ажратилган ер майдони ёнғин хавфсизлигига тўлиқ жавоб бериши, архитектура талабларига мос келиши аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан хеч қандай қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилмаганлиги аниқланди.

 

 

Қува туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати