Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚУВА ТУМАНИ ҲОКИМИ АХБОРОТ-КУТУБХОНА МАРКАЗИГА ТАШРИФ БУЮРДИ.
2021-04-30 23:32:16 710
Қува тумани ҳокими Х.Умаров тумандаги Ахборот-кутубхона марказига ташриф буюриб бу ерда китобхонларга яратилган шароитлар кутубхонанинг китоб фонди билан танишди. Кутубхонада фаолият олиб бораётган ҳодимлар билан сухбатлашиб мавжуд муаммо ва таклифлар ўрганилди. Кутубхонада китобхонларнинг мутолаа қилишлари учун қулай шароитлар яратиш, кутубхонанинг китоб фондини кўпайтириш бўйича барча зарурий чораларни кўришга келишиб олинди.
Шунингдек туманнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш, уларни керакли бадиий адабиётлар билан таъминлаш, қулайликлар яратиш мақсадида автокутубхона библиобус фаолиятини янада ривожлантириш улар ўртасида турли ҳил кўрик танловлар ва ижодий учрашувлар ташкил этиш бўйича тавсиялар берди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Youtube