Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАХРИЙ УСТОЗЛАР ЁДГА ОЛИНДИ.
2021-05-07 14:44:00 712
Қува тумани сектор раҳбарлари ташаббуси билан “Мактабимни эслаб” ижтимоий лойиҳа амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида собиқ мактаб ўқувчилари ўзлари ўқиган мактабларга ташриф буюриб, ўқиган пайтларидаги қизиқ воқеаларни эслашмоқдалар, ўқувчи ёшлар билан учрашиб бугунги кунда эришган ютуқлари ҳақида сухбатлашмоқдалар.
Шундай тадбирлардан бири тумандаги 9-умумий ўрта таълим мактабида ҳам бўлиб ўтди. Мазкур таълим даргоҳини тамомлаб бугунги кунда турли ҳил лавозимларда фаолият олиб бораётган собиқ ўқувчилар мактаб оситонасига қадам қўйдилар. Тадбирда мазкур таълим муассасасини тамомлаган Қува туман ҳокимининг 1-ринбосари Н.Умаров, туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Т.Холматов, туман молия бўлими бошлиғи Ж.Закиров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазир қабулхонаси Қува туман бўлими масъул ходими А.Дадажоновлар ҳам иштирок этдилар. Тадбирда фаол ўқувчилар ва устозларга эсдалик совғалари топширилди. Ўқувчилар билан суҳбатлашиб мактаб даврлари эсга олинди.
Бундай тадбирлар туманимиздаги хар бир таълим муассасасида давом этмоқда.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Youtube