Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚУВА ТУМАН ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ “САЙЁР ҚАБУЛИ” БЎЛИБ ЎТДИ.
2021-05-11 16:06:56 644
Аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида Қува тумани сектор раҳбарлари томонидан ҳафтанинг белгиланган кунлари жойларга чиққан ҳолда доимий “Сайёр қабул”лар ўтказилиб келинмоқда.
Бугун, тумандаги Турк махалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 30-умумий ўрта таълим мактаби биносида Қува тумани ҳокими Х.Умаровнинг фуқаролар иштирокида навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Фуқароларнинг муаммо ва мурожаатларига қонуний ечим топиш мақсадида уларнинг мурожаатлари тингланди.
110 нафардан ортиқ фуқаролар туман ҳокимига ўз масалалари бўйича мурожаат қилдилар. Хусусан, коммуникация тармоғини яхшилаш, тиббий ёрдам кўрсатиш, ёшга доир ва болалар нафақаси, моддий ёрдам, бандлик масалалари ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Уларнинг айримларига жойнинг ўзида амалий ёрдам кўрсатилган бўлса, бошқаларига тегишли соҳа мутасаддилари томонидан ўрганиб чиқилиши учун фурсат белгиланди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Youtube