Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚУВА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.
2021-05-28 19:09:26 684
Бугун Халқ депутатлари Қува тумани Кенгашининг навбатдаги йигирма олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида ёшлар муаммоларини ўрганиб борилиши, уларнинг ҳал этилиши, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратилиши борасида амалга оширилаётган ишлар, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да туманда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тасдиқланган туман Давлат дастурини 2021 йилнинг тўрт ойи давридаги ижроси, 2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури ижроси юзасидан дастур доирасидаги прогноз кўрсаткичларни туман ва секторлар бўйича ойлар ва чораклар кесимида ишлаб чиқиш, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш юзасидан туманда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими борасида амалга оширилаётган ишлар, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг ижроси, туманда содир этилган оғир ва ўта оғир турдаги жиноий ҳолатлар ва бошқа бир қатор жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда қишлоқ хўжалиги масалалари билан боғлиқ масалалар юзасидан сектор раҳбарлари, масъул раҳбарларнинг ахборотлари тингланди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар депутатлар иштирокида муҳокама этилди ва Халқ депутатлари Қува туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Youtube