Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ХОНАБОД МАХАЛЛАСИДА ЯШОВЧИ ФУҚАРОЛАРГА СЕКТОР РАҲБАРИ ВА ДЕПУТАТЛАР ТОМОНИДАН ТАКРОРИЙ ЭКИН ЭКИШ УЧУН ЕР МАЙДОНЛАРИ АЖРАТИБ БЕРИЛДИ.

×

 2021-06-16 21:04:44    749

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йилнинг 8 июн куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳоли бандалиги таъминлаш бўйича белгилаб берилган устувор вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида Қува туманида сектор раҳбарлари ҳамда масъул раҳбарлар томонидан туманда экин ер майдонларидан самарали фойдаланиш, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини кафолатли таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада тегишли масъуллар томонидан қишлоқ хўжалигида фаолият юритиш истаги бўлган ва ажратиладиган ер майдонларидан самарали фойдаланиш имкониятига эга, меҳнатга лаёкатли аҳоли айниқса, хотин-қизлар ва ёшларнинг аниқ рўйҳатлари шакллантирилиб олинди. 

Бугунги кунда ушбу фуқароларнинг қўшимча даромад манбаини яратиш, шу билан бирга туманимиз аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида сектор раҳбарлари томонидан жойлардан ғалладан бўшаган ер майдонлари фуқароларга такрорий экин экиш учун ажратиб берилмоқда.

 

Бугун 4-сектор ҳудудидаги Хонабод махалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 30 нафарга яқин фуқароларга сектор раҳбари ва халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан 6 гектар ер майдони бепул иккиламчи ижара шартномаси асосида ажратиб берилди. Шунингдек мазкур ер майдони фермер хўжаликлари томонидан сомондан тозаланиб, экин экиш учун тайёр ҳолга келтирилди. Мазкур фуқароларга ёшларни меҳнат қилишга ўргатиш, деҳқончилик маданиятини сингдириш ва ер муносабатларини тартибга солиш бўйича зарурий тавсиялар берилди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Youtube