Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФУҚАРО МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ.
2021-06-22 10:22:44 661
Ижтимоий тармоқлар орқали Қува тумани Кандабулоқ махалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Ш.Қамбаровнинг буйрак касалига чалинган аёлига ёрдам сўраб қилган мурожаати туман ҳокимлиги ва тегишли масъуллар иштирокида кўриб чиқилди. Ўрганиш давомида қуйидагилар аниқланди.
Фуқаро З.Содиқова 2010 йилдан буён “Сурункали гломеруланифрит” ташхиси билан амбулатор шифохона шароитида даволаниб келмоқда. 2013 йилда саломатлиги сабабли тиббий хужжатлар асосида 88-сонли Қува туманлараро ТМЭК томонидан 3-гуруҳ ногиронлиги белгиланган. 2021 йилда даволаниш натижадорлиги самара бермаганлиги сабабли жорий йилнинг май ойида Вохидов номидаги республика ихтисослашган хирургия марказига мурожаат қилган. Марказнинг ҳулосаси бўйича “Сурункали гломеруланифрит аралаш тури, тез-тез қайталаниши, буйраклар иккиламчи бужмайиши, сурункали буйрак етишмовчилиги 2-даража, урумия, камқонлик” ташхиси белгиланган ва якуний ҳулоса бўйича буйрак кўчириб ўтказиш бўйича тавсия берилган. Имтиёзли ордер олиш низомида 1-2-гуруҳ ногиронлиги белгиланган беморларга вилоят, республика марказларига имтиёзли ордер олиш ҳуқуқи борлигини инобатга олган ҳолда туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси врач нефрологлар томониданЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг диогностика текширувларидан ўтказилиб туман, вилоят ва республика марказлари клиник ҳулосалари асосида форма 088/У шакл хужжатлари расмийлаштирилиб, ногиронликни муддатдан олдин қайта кўриб чиқиш учун 88-сонли Қува туманлараро ТМЭКга тиббий хужжатлар 17.06.2021 йил куни тақдим қилинган ва 21.06.2021 йил куни ТМЭК томонидан ногиронликни муддатидан олдин қайта белгилаш учун рўйхатдан ўтказилиб тегишли комиссия ҳулосасига асосан 2-гуруҳ ногиронлиги белгиланган.
Қува туман ҳокимлиги
Ахборот ҳизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Youtube