Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


"АЁЛЛАР СПОРТ ФЕСТИВАЛИ": СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА МУҲИМ ҚАДАМ БЎЛДИ

×

 2021-07-03 12:29:32    805

PDF юклаш
Чоп этиш


Қувасой шаҳридаги “Аҳмад ал-Фарғоний” дам олиш уйида “Аёллар спорт фестивали”нинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

 

Ушбу фестивални ўтказишдан асосий мақсад соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва ҳаётга татбиқ этиш, аёлларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш, ижтимоий фаоллигини ошириш, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, маҳаллаларда спортнинг оммавийлигини оширишдан иборат.

 

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами олдидан ўтказилаётган фестивалнинг вилоят босқичида туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 300 нафар хотин-қизлар қаторида Қува тумани жамоаси ҳам фаол иштирок иштирок этишди.

Фестивални вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Тўлқиной Тожиева ўз табрик сўзи билан очиб берди ва аёллар ўртасида спортни тарғиб қилиш оналар саломатлиги, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришига қаратилаётганлигини айтиб ўтди ҳамда барча иштирокчиларни мусобақаларда фаол қатнашиб, ғолиб бўлишга чорлади.

 

Шундан сўнг фестиваль Низоми ҳамда махсус тайёрланган сценарий асосида спортнинг воллейбол, енгил атлетика, стол тенниси, шахмат, дартс, сузиш ва гимнастрада турлари бўйича шаҳар-туманлардаги маҳаллалардан келган 25 ёшдан юқори бўлган уй бекалари беллашувларни бошлаб юбордилар.

 

Ҳар бир спорт турлари бўйича иштирокчилар олган баҳолар ҳакамлар томонидан ҳисоблаб борилди.

 

Куннинг иккинчи ярмида фестиваль иштирокчилари учун бепул тиббий хизмат ҳам кўрсатилди.

 

Кечга яқин мусоба ғолибларини тақдирлаш маросими ва концерт дастури ҳам ўтказилади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Youtube